Ўзбекистон | 08:32 / 22.04.2020
18972
2 дақиқада ўқилади

Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

Ҳарбий касбий танлов жорий йилнинг 1 июнидан 25 июнигача ҳамда тест имтиҳонлари 5 июль куни ўтказилиши белгиланган 

Фото: Norma.uz

АОКА штабида Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров билан брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Баҳром Зулфиқоровнинг сўзларига кўра, олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонлар жорий йилнинг 1 июнидан 25 июнигача ҳамда тест имтиҳонлари 5 июль куни ўтказилиши белгиланган.

“Мамлакатимизда карантин муддати тугагандан сўнг туман ва вилоят мудофаа ишлари бўлим ва бошқармаларида фуқаролардан тиббий кўрик ҳужжатларини қабул қилиш вақтини бир оз муддатга чўздириш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирмоқчи бўлган фуқаролар учун имкониятлар яратиш масаласи белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

Қўшма қарор талабига кўра, тиббий кўрик учун ўтказилган лаборатория натижалари 3 ой муддатда ўз кучида қолади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонлар, яъни билим юртларида ўтказиладиган ҳарбий касбий танлов жорий йилнинг 1 июнидан 25 июнигача ҳамда тест имтиҳонлари 5 июль куни ўтказилиши белгиланган”, - деди у.

Мавзуга оид