Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди
Беҳзод Норматов энергетика вазирининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 23 апрелдаги 4693-сонли қарори билан Беҳзод Раҳматуллаевич Норматов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, Беҳзод Норматов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қайд этилишича, ундан аввал Б. Норматов "Андижоннефт" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, энергетика вазири Алишер Султоновнинг шу вақтга қадар уч нафар ўринбосари бор эди. Булар - Жўрабек Мирзамаҳмудов, Шерзод Хўжаев ва Умиджон Исроилов.
Мавзуга оид
23:44 / 19.10.2024
“Яшил” электр станциялар орқали атмосферага йилига 21 млн тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади — Энергетика вазирлиги
23:13 / 08.10.2024
Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қиладиган телефон рақамлари сонини оширди
09:33 / 28.07.2024
Энергетика вазирлиги электр энергияси режали ўчирилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
17:29 / 19.07.2024