Ўзбекистон | 22:26 / 24.04.2020
283704
9 дақиқада ўқилади

Фаолиятига рухсат берилаётган субъектлар маълум қилинди

Карантин чораларини юмшатиш доирасида қурилиш материаллари бозорлари, ҳунармандлар, тижорат банклари шаҳоблачари, нотарал идоралар, автомобилларга хизмат кўрсатувчи ва бошқа кўплаб ташкилотларнинг фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Рухсат берилган тадбиркорлар санитария-эпидемиология талаблари асосида ишларини ташкиллаштиришлари белгиланган. Республика махсус комиссияси Kun.uz’га фаолиятига маълум шартлар билан рухсат берилаётган субъектлар тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб, иқтисодиётнинг муайян йўналишларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ўз ишини давом эттиришига рухсат берилмоқда.

Республика ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, саноат, инфратузилма, транспорт ва логистика субъектларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда.

  • Хусусан, қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.метрдан кам бўлмаган);
  • йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўконларига (санитар нормаси 10 кв.метрга 1 нафар харидор тартиби асосида);
  • ҳунарманд ва усталарга – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;
  • уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъи назар);
  • тижорат банкларининг объектлардаги шохобчаларига (кассалари);
  • автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъи назар);
  • автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга – 1000 кв.метрдан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;
  • кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
  • нотариал идоралар ва суғурта компанияларини фаолият юритишига;
  • тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишларини давом эттиришига ижозат берилгани шулар жумласидан.
  • Қайд этиш лозимки, коронавирус эпидемияси шароитида ушбу корхона ва ташкилотларни, савдо ва хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолият юритиши ҳамда қатор объектларда қурилиш ишларини давом эттириш санитария-эпидемология талаблари асосида белгиланган.

Ушбу талаблар билан қуйидаги келтирилган хужжатда танишиш мумкин:

Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларда COVID-19 кириб келиши олдини олиш ва тарқалиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан талаблар

  • Корхона ёки ташкилот, қурилиш объекти очиқ зонада жойлашган бўлса, албатта атрофини тўлиқ ўраш, бегоналар киришини қатъиян ман қилиш;
  • корхона ва ташкилотларга бегона шахслар киришининг олдини олиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлаш ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
  • ходимларни ҳар куни ишхонада камида 2 марта – иш бошланишидан аввал ва ишдан кейин «фильтр»дан ўтказиш, тана ҳароратини ўлчаш, тана ҳарорати юқори бўлган ёки касаллик аломатлари бўлган ходимлар аниқланганда албатта ишдан четлаштириш;
  • тана ҳарорати юқори бўлган ёки касаллик аломатлари (қуруқ йўтал, ҳолсизлик, юқори ҳарорат, ҳид сезиш қобилятининг пасайиши) бўлган ходимларни алоҳидалаштириш учун тиббий пунктда изолятор ташкил этиш;
  • иш куни бошида ёки якунида барча хоналарни дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантириш, шунингдек, кварц лампалар билан ишлов ўтказиш, албатта кун давомида камида икки марта хоналарни шамоллатиш;
  • корхоналарда барча ходимлар учун қулай бўлган жойларга қўлларини дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
  • ҳар куни жамоат учун умумий бўлган хоналарни (овқатланиш, дам олиш хоналари, ҳожатхона) зарарсизлантирувчи воситалар билан зарарсизлантириш ишларини ўтказиш;
  • ҳар 2-4 соатда барча ташқи муҳит объектларини (эшик тутқичлари, включатель, зина тутқичлари, стол, стуллар, ташкилий техника) зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
  • ювувчи ва зарарсизлантирувчи моддалар, шахсий ҳимоя воситасининг (ниқоб ва резина қўлқоп) 5 кунлик захирасини яратиш, тиббий ниқобларни камида ҳар 2-3 соатда алмаштириш;
  • ходимларнинг иш жойида бир-биридан камида 2 метр масофада мулоқот қилишларини назорат қилиш;
  • барча ходимларни тўлиқ шахсий ҳимоя воситасида (тиббий ниқоб
  • ва резина қўлқоп) фаолият кўрсатишини мунтазам назорат қилиш, шахсий ҳимоя воситаларини ишлатилгандан сўнг марказлашган ҳолда йиғиш
  • ва уларни утилизация қилиш;
  • баъзи корхоналар ходимлари ўртасида юқори нафас йўллари касалликларининг олдини олиш ва максимал даражада мулоқотни камайтириш мақсадида онлайн тарзида иш фаолиятини ташкил этиш;
  • ходимларнинг овқатланиши учун алоҳида хона ташкил этиш, иш жойида овқатланишни тақиқлаш, уларнинг қўл ювиш учун зарарсизлантирувчи ускуналар билан таъминлаш;
  • ходимларга карантин вақтида қулайлик яратиш ва уларнинг эркин ҳолда кўчада юришларининг олдини олиш ва фойдали иш соатларини ошириш мақсадида марказлашган ҳолда овқат етказиб берилишини таъминлаш;
  • ходимларни ётоқхоналар билан таъминлаш, барча ходимлар иш жойи
  • ва ётоқхоналари ўртасида пиёда юришларини тақиқлаш, уларни транспорт воситалари билан таъминлаш;
  • жамоа йиғилиш хоналаридан (чекиш хонаси, маънавият ва маърифат хонаси, ошхона, мажлислар хонаси) фойдаланишда чеклов чораларини кўриш;
  • агарда корхона ва ташкилотда бирор нафар ходимда қуруқ йўтал, иситма, ҳолсизлик ва шунга ўхшаш клиник белгилар пайдо бўлса, зудлик билан «103» рақамли тез ёрдамга мурожаат қилиш.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча савдо корхоналарида COVID-19 кириб келиши олдини олиш ва тарқалиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан талаблар

1. Ташриф буюрувчилар учун:

  • савдо нуқтаси ва унга туташ ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш
  • ва харидорлар орасидаги ижтимоий масофа сақланишига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида қўриқлаш ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
  • савдо нуқтасига кирувчи ҳар бир шахснинг тана ҳароратини масофадан туриб ўлчашни ташкил этиш. Тана ҳарорати юқори бўлган фуқаро аниқланса, савдо марказига киритмаслик ва «103» телефон рақами орқали тиббиёт ходимларини чақиртириш;
  • савдо нуқтасига кириш жойида дезинфекцияловчи восита билан тўйинтирилган махсус гиламча (дезинфекциялаш тўсиғи)ни 1 сменада энг камида 1 марта алмаштириб туриш;
  • йирик савдо марказларида (майдони 500 кв.метрдан катта) ташриф буюрувчи одамларнинг уст-бошидан антисептик билан пуркаш йўли билан дезинфекциялаш учун махсус ўтиш жойларини ўрнатиш;
  • савдо дўконларига кириш жойида тери учун махсус антисептиклар
  • (шу жумладан, ўрнатилган дозаторлар ёрдамида) билан қўлни зарарсизлантириш жойларини ташкил қилиш;
  • ҳар бир харидор орасида 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофа сақланишини таъминлаш.

2. Савдо нуқтаси ходимлари учун:

  • шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, юқори нафас йўллари инфекциялари касалликлари белгилари (тана ҳароратининг юқорилиги, йўтал, тумов) бўлган ходимлар ишга қўйилмаслигини таъминлаш;
  • ходимларни 1 марталик юз ниқоблари билан етарли даражада таъминлаш (юз ниқобини тугаш муддати ва иш вақтининг давомийлигига қараб камида 3 соатда 1 дона);
  • харидорлар билан ишловчи ҳар бир ходимни энг камида 5 дона юз ниқоби, антисептик салфеткалар, қўлқоп, тери ва қўлни зарарсизлантирувчи (рўйхатга олинган ва қўллаш учун қарши кўрсатмаси бўлмаган) антисептиклар билан таъминлаш;
  • ходимларнинг овқатланиш ва дам олиш вақтларида тўпланишларини чеклаш, иш жойида овқатланишни тақиқлаш, улар учун бир марталик идишлардан фойдаланган ҳолда карантин вақтида қулайлик яратиш ва уларни эркин ҳолда кўчада юришларининг олдини олиш ва фойдали иш соатларини ошириш мақсадида марказлашган ҳолда овқат етказиб берилишини таъминлаш;
  • ҳар 2-4 соатда барча ташқи муҳит объектларини (эшик тутқичлари, включатель, перила, стол, стуллар, ташкилий техника, аравачалар тутқичлари) зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
  • ходимларни ҳар бир овқатланиш олдидан, ишдан сўнг қўлларини махсус зарарсизлантирувчи воситалар билан ювиш, профилактик чора-тадбирларга, шахсий ва умумий гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлиги тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш;
  • ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус идишларда алоҳида ажратилган йиғиш ва уларнинг утилизация қилинишини таъминлаш.

Изоҳ. Корхона ва ташкилот раҳбарлари қўл остида фаолият юритаётган барча ходимларнинг соғлиги учун масъул эканликлари яна бир бор эслатиб ўтилиши мақсадга мувофиқдир.

Мавзуга оид