Жамият | 10:31 / 25.04.2020
31299
2 дақиқада ўқилади

«Менда шамоллашдек ўтиб кетди. Бошқаларда бундай бўлмаслиги мумкин» - Самарқандда 4 киши соғайди

24 апрель куни Самарқанд вилоятида ҳам тўрт нафар бемор коронавирус хасталигидан бутунлай соғайди. Улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан уйларига кузатиб қўйилди.

«Очиғи, бугун ўзимни қайта туғилгандек ҳис қиляпман. Бу хасталик менда одатдаги шамоллаш қатори ўтиб кетди. Аммо ҳаммада ҳам бундай бўлмаслиги мумкин.

Хасталик аломатларини сезган заҳотим ўзимни оиламдан, яқинларимдан изоляция қилгандим. Худога шукр, уларнинг ҳеч бирига касаллик юқмади.

Аввало, давлатимиз раҳбаридан миннатдорман, шифокорларимизга раҳмат айтаман. Улар бизга аъло даражада қарашди. Соғайиб чиқишимда уларнинг катта хизматларини ҳис қилдим», дейди уйига жавоб берилганлардан бири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола. Барчаси – Самарқанд вилоятидан.

24 апрель ҳолатига кўра, вилоят бўйича коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари сони 43тани ташкил этган.

Пандемия сабабли Самарқанд шаҳридан ташқари, Тойлоқ туманига ҳам кириш ва чиқиш чекланган. 

Мавзуга оид