Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти - Француз бокси “Сават” Ассоциацияси ташкил этилди
Соғлом турмуш тарзи, оммавий спорт юртимизда ҳамиша диққат марказида бўлган, шахсан давлатимиз раҳбарининг доимий кузатуви ва кўмагида ривожланиб бормоқда. Айниқса, бугунги карантин кунларида спортнинг аҳамияти янада ошди, саломатликнинг нақадар улуғ неъмат эканлиги яна бир бор англаб етилди. Ўзбекистонда турли спорт турлари бўйича ташкилотлар бор ва улар сони мунтазам равишда ортиб бормоқда. Янги ташкил этилган француз бокси Сават Ассоциацияси ҳам тез орада ўз мухлисларини топиб олишига шубҳа йўқ.
Яқинда Ўзбекистон француз бокси Сават Ассоциацияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди ва махсус гувоҳномага эга бўлди.Шунингдек, ассоциация Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди. Ассоциация президенти этиб “Туронбанк” АТБ раиси Мирзаев Чори Садибакосович, Бош котиб лавозимига Ходжаев Шуҳрат Арифджановичлар сайландилар.
Ассоциациянинг очилиш маросимида янги спорт ташкилотининг президенти Чори Мирзаев кириш нутқи билан сўзга чиқди ва фаолиятининг янги қирраси ҳақида шундай деди:
“Француз бокси Сават чуқур илдизларга эга бўлиб, 300 йилдан кўпроқ тарихга эга спорт тури ҳисобланади. Француз бокси Сават 1924 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида расмий спорт турларидан бири бўлган ва Франция давлати миллий мероси ҳисобланади. Спортнинг янги-янги қирраларини очишга ҳавасмандлар юрти бўлган Ўзбекистонда ҳам мазкур тарихий спорт турини ривожлантириш мақсадида бу спорт тури ҳаваскорлари томонидан Ўзбекистон француз бокси Сават Ассоциацияси ташкил этилди.Бизнинг асосий мақсадимиз ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этиш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириш ва спорт орқали миллатлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришдир”.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон француз бокси “Сават” Ассоциациясининг ташкил этилиши, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва асосийси юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонларни шакллантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши шубҳасиз. Зеро, соғлом жамият- энг буюк ишларга қодир бўлади.
Маълумот учун:
Сайт: turonbank.uz
Telegram: t.me/turonbankuz
Facebook: fb.com/turonbank
Instagram: instagram.com/turonbank
Call-center: (+998 95) 144-60-00
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:13 / 20.09.2022
Жиззахда «Туронбанк» АТБга қарашли банкоматга масъул бўлган банк ходими катта миқдордаги пулларни ўзлаштиргани айтилмоқда
09:00 / 11.08.2022
Туронбанк IFC билан трансформация қилиш бўйича келишув имзолади
17:45 / 06.11.2020
Туронбанк: Ўзбекистон молия бозорида 30 йиллик самарали фаолият!
12:28 / 18.07.2020