Спорт | 21:33 / 28.04.2020
8656
1 дақиқада ўқилади

Франция чемпионати муддатдан олдин якунлангани эълон қилинди

Франция бош вазири Эдуард Филипп футбол бўйича мамлакат чемпионати 2019/2020 йилги мавсум ўйинлари коронавирус пандемияси сабабли давом эттирилмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда L'Équipe хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

«Мамлакатдаги коронавирус пандемияси вазияти сабабли Франция ҳудудида йирик турнирлар сентябрь ойига қадар ўтказилмайди. Шу жумладан, Франция чемпионатининг 2019/20 йилги мавсуми ҳам давом эттирилмайди», - дея бош вазирнинг сўзларини келтиради манба.

Олдинроқ пандемия сабабли барча миллий биринчиликлар ва еврокубоклар номаълум муддатгача тўхтатиб қўйилган эди. Европа чемпионати эса 2021 йилга қолдирилганди.

Маълумот учун, Франция чемпионати жорий мавсуми 28-туридан кейин «ПСЖ» клуби 68 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, «Марсель» (56) ва «Ренн» (50) клублари кучли учликдан жой олганди

Мавзуга оид