Ўзбекистон | 16:47 / 29.04.2020
8178
1 дақиқада ўқилади

Туркий кенгаш мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирлари навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди 

Томонлар коронавирус тарқалишига қарши кураш, шу жумладан янги турдаги коронавирус инфекциясини профилактика қилиш ва даволаш бўйича маълумот ва тажриба алмашди.

2020 йилнинг 28 апрель куни Туркий кенгаш мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирларининг видеоконференция шаклидаги навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 апрель куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитидаги ташаббусларини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Томонлар коронавирус тарқалишига қарши кураш, шу жумладан янги турдаги коронавирус инфекциясини профилактика қилиш ва даволаш бўйича маълумот ва тажриба алмашди. Пандемияга қарши курашда соғлиқни сақлаш соҳасида кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов тадбир иштирокчиларига коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши курашиш бўйича мамлакатда олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди, дейилади ТИВ хабарида

Мавзуга оид