Жамият | 01:46 / 06.05.2020
52456
1 дақиқада ўқилади
Жиззахда 10 яшар қиз сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Ғаллаорол тумани «Жийдали» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган 10 ёшли қиз М.Б.ни сойдан сел келиб оқизиб кетган.
Жиззах вилояти ИИБдан хабар қилишларича, қиз дала майдонидан молларини уйига ҳайдаб келиш учун сойдан ўтаётган бўлган ва сойдан оқиб келган сел уни оқизиб кетган.
Қизнинг жасади сойдан 500 метр узоқликдан топилган.
Ўтган ҳафта вилоятнинг Зомин тумани «Ширин» фуқаролар йиғинида 14 ва 7 ёшли опа-укалар ҳам сел келиши қурбонига айланган эди.
29 апрелда эса Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида сел моллар подасини оқизиб кетди.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024