Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги делегация Қозоғистоннинг сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудига юборилди
Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун Қозоғистонга 209 нафар шахсий таркиб, 169та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар жўнатди.
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигидаги делегация Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида фавқулодда вазиятдан зарар кўрган ҳудудларида бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Бу ерда сув тошқини натижасида юзага келган фавқулодда вазият оқибатлари яна бир карра ўрганилиб, зарур тадбирлар белгилаб олинди.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон тарафидан 209 нафар шахсий таркиб, 169та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар мазкур ҳудудга етиб борди.
Ҳозирда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:04 / 10.11.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
20:38 / 06.11.2024