Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиси карантин вақтида автоуловни олиб қочди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 11 апрель куни тахминан соат 01:30 ларда номаълум шахс 51 ёшли фуқаро Р.М. томонидан Беруний тумани Кепаклиқалъа кўчаси 71-уйнинг олдида қаровсиз қолдирилган Damas русумли транспорт воситасини номаълум томонга олиб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ва тезкор қидирув ишлари давомида Р.М.га тегишли бўлган Damas русумли автомашина Беруний тумани Навоий ОФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан техник соз ҳолатда топилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Беруний тумани Чиғатой кўчасида яшовчи умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, вояга етмаган 17 ёшли Б.А. содир қилганлиги аниқланган.
Мавзуга оид
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024
Россияда оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
15:43 / 03.08.2024