«Иқтисодий инқироз инсон ҳуқуқлари инқирозига айланиб кетмоқда» – БМТ пандемияга оид тавсиялар эълон қилди
Пандемия шароитида 57 давлат ўзининг чегараларини ёпди, бу бошқа давлатларга бошпана излаб борадиган, ёрдамга муҳтожлар учун ҳам истисно қилингани йўқ. Бир пайтнинг ўзида эса маиший зўравонлик ҳолатлари ҳақида маълумотлар кўпайиб бормоқда. Буларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, БМТ инсон ҳуқуқларига доир тавсиялар ишлаб чиқди.
«Covid-19 пандемияси – соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолатдан ҳам кўпроқ маънога эга.
Бу – иқтисодий инқироз. Бу – ижтимоий инқироз. Ва қолаверса, инсон ҳуқуқлари инқирозига айланиб бормоқда», деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.
#COVID19 is a public health emergency — that is fast becoming a human rights crisis.
— António Guterres (@antonioguterres) April 23, 2020
People — and their rights — must be front and centre.
My new report on how human rights can and must guide #coronavirus response & recovery: https://t.co/CmYirKbsci pic.twitter.com/rssMV0MPBg
БМТ «Covid-19 ва инсон ҳуқуқлари: Барчамиз биргамиз» номли ҳисоботида инсон ҳуқуқларига тегишли 6 жиҳатни ажратиб кўрсатди. Ташкилот пандемияга қарши самарали курашда ушбу жиҳатлар марказий ўрин тутиши кераклигини таъкидламоқда.
Жаҳон иқтисодий форуми сайтида ушбу олтита йўналиш санаб ўтилган.
1. Инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиш – асосий мақсад. Уларнинг тирикчилигини сақлаб қолиш эса бунга ёрдам беради
Барча ҳукуматлар учун асосий мақсад пандемияни енгиш бўлиб қолаётган бир пайтда жон сақлаши қийин бўлган одамлар кўпроқ зарар кўради.
Тадқиқотларга кўра, дунё бўйича 2,2 миллиард одамнинг сув танқислиги туфайли қўлларини тез-тез ювиши имконсиз, 1,8 миллиард одам эса ижтимоий масофа сақлай олмайди, чунки улар кўп сонли одамлар истиқомат қилувчи уйларда ёки кўчаларда яшашади.
Мактабларнинг оммавий ёпилиши натижасида 1 миллиард бола таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Карантин даврида эса маиший зўравонлик кўрсаткичи ошди. Ғамхўрлик ва кўмак кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти тўхташи ҳам жамиятнинг заиф қатламига зарба бўлмоқда.
БМТ бу борада аҳвол оғир ҳудудларни сув билан таъминлашни таклиф қилиб, уйларни олиб қўйиш амалиётини тўхтатиб туриш лозимлигини айтади.
2. Вирус кимга юқишни танлаб ўтиргани йўқ, аммо унинг таъсирида дискриминация келиб чиқмоқда
«Узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган тенгизлик ва тиббий ёрдамнинг нотенг тақсимланиши гуруҳлар ва индивидларни ҳам вирусдан зарарланиши ҳолатларини нотенг қилиб қўймоқда», – дейилади БМТ ҳисоботида.
Буни бир қанча мисоллар билан кўриш мумкин: масалан, АҚШ ва Буюк Британиянинг этник озчиликлар яшайдиган ҳудудларида вирус кўпроқ тарқалгани кузатилган.
Масалан, The New York Times нашри АҚШнинг айрим штатлари ва йирик шаҳарлари берган маълумотларга таяниб, коронавирусдан зарарланиш ва ундан ўлим ҳолатлари қора танли америкаликлар орасида нопропорционал тарзда юқори эканини ёзади.
Бунга асос сифатида, тадқиқотчилар фикрига кўра, ресурслар, тиббий ва бошқа ёрдам учун нотенгликнинг мавжуд бўлиши келтирилмоқда.
Шунга қарамай, БМТ вирус учун кураш иқтисодий ва ижтимоий ноқулайликлардан ҳам ортиқроқ нарсага олиб боради, деган фикрда.
«Афсуски, бу инқироз пайтида дискриминация ўзининг чиркин бошини кўрсатмоқда. Баъзи мамлакатларда коронавирус «чет элликлар касали» дея ҳам баҳоланмоқда. Аъзо давлатлар дискриминация ва фасод гапларга қарши курашда энг биринчи даражада масъулиятлидир, бироқ барча фигуралар, жумладан ижтимоий медиа компаниялари ҳам курашда иштирок этиши шарт», дейилади БМТ ҳисоботида.
3. Қарорлар қабул қилаётганда аҳоли фикри инобатга олиниши зарур
БМТ тавсиясига кўра, ҳукуматлар халқнинг қўллаб-қувватлашига эришиш учун очиқ ва ошкора бўлиши, одамларга таъсир қилиш учун қарорлар қабул қилиш жараёнига уларни ҳам жалб қилиши лозим.
Айни пайтда дунё бўйлаб ҳукуматлар карантиндан кейинги ҳаётни узоқ муддат ижтимоий масофа сақлаш ва эркинликни чеклаш йўли билан режалаштирмоқда. Шундай бўлишига қарамай, қарор қабул қилишда ошкораликни чегаралаш ва танқидларни эшитмаслик ҳукуматларнинг халқ ишончи ва уларнинг ҳамкорлигидан маҳрум бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Одамлар қўллаб-қувватлашига эса сифатли интернетни таъминлаш, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ва чекловларга қарамай демократияни ҳимоя қилиш орқали эришиш мумкин.
4. Вирусдан хавфсираш керак, одамлардан эмас
Пандемия демократик институтлар фаолиятига салбий таъсир этиши, фирклар қарма-қаршилигини тўхтатишга ва одамлар ёки гуруҳларнинг ажратилиши учун баҳона бўлиб қолиши мумкин.
БМТ ўз ҳисоботида мажбурлов чоралари аниқ вазиятларда яхши самара беришини тан олган ҳолда, ортиқча куч ишлатишнинг натижаси ёмон бўлишидан огоҳлантиради.
Айрим давлатлар терроризмга қарши қонунчилик ва хавфсизлик чораларидан инсон ҳуқуқларини бузиш учун фойдаланиши мумкин. Ваколатлар суистеъмол қилиниши аксинча натижа бериши, яъни радикализм кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, БМТ баъзи давлатларда ўрнатилган вақтинчалик чекловларни қўллаб-қувватлашини билдирган: махсус фавқулодда вазият кўрсатмалари ва инсон ҳуқуқлари бир меъёрда таъминланаётган давлатлар ҳам бор.
5. Ҳеч қайси давлат ёлғиз ўзи ғалаба қозона олмайди
«Бой давлатлар кам даромадли мамлакатларга ёрдам бериши лозим. Пандемия давлатларга бирдамлик ва халқаро ҳамкорлик қай даражада муҳим эканини эслатиш учун имконият бўлиши ҳам мумкин», – дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, БМТ самарали вакцина яратилгандан сўнг у ҳамма ерда ва ҳамма учун етарли бўлиши кераклигини айтмоқда. Бу эса интеллектуал мулк бўйича мослашувчан сиёсатни талаб қилади.
Ўзаро маълумотлар алмашиш ҳам муҳим. «Дунё пандемия кўламини тушуниши учун миллий ва халқаро статистика маълумотларини умумлаштиришга ҳам муҳтож», – дея қайд этилган докладда.
6. Қайтадан оёққа туриб олгач, олдингидан яхшироқ бўлишимиз шарт
«Келажакни ўтмишдан яхшироқ қилиб қуришимиз зарур», – дейди Антонио Гуттериш.
Буни қандай қилиш мумкинлиги эса БМТнинг «Универсал даражада саломатликка эришиш» мақсадида ўз аксини топган.
Шунингдек, БМТнинг ҳисоботи дунё лидерларини мавжуд ресурслардан миллий ва халқаро даражада унумли фойдаланишга чақирмоқда. Бу – сифатли тиббий ёрдам олиш имкони ҳеч қанақа дискриминацияларсиз барча учун кафолатланишини назарда тутади.
Иқтисодий ўлчовлар ҳам ўз даромадини йўқотганларни тенг қўллаб-қувватлайдиган тарзда ташкил этилиши керак.
Вирусдан кейинги келажак авлод учун қуриладиган инклюзив ва барқарор дунё режаларида эса энг заиф гуруҳлар: қочоқлар, эътибордан четда қолган аёл ва қизларга ғамхўрлик асосий эътиборда бўлиши керак.
Мавзуга оид
13:38
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
18:39 / 19.12.2024
Қирғизистонда милиция ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси қабул қилинмади
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024