Жамият | 16:04 / 08.05.2020
82582
1 дақиқада ўқилади

ОАВда Москва областидаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси маълум қилинди

Москва областининг Раменское туманида жойлашган меҳнат муҳожирлари яшаётган ётоқхонада содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди.

Фото: Россия ФВВ

РЕН ТВ хабарига кўра, 6 нафар ўзбекистонликларнинг уч нафари эркак, уч нафари аёл, энг ёши 22да, энг каттаси 44 ёшда бўлган. 

1. Гулмира Сатторова, 38 ёш
2. Замира Сатторова, 44 ёш
3. Комила Бўриева, 30 ёш
4. Сафарбой Абдиманнонов, 24 ёш
5. Истам Сафаров, 41 ёш
6. Достон Бобоқулов, 22 ёш.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Раменское туманининг Дурниха қишлоғидаги меҳнат муҳожирлари яшаётган икки қаватли уйда ёнғин чиққан, натижада ёғочдан қурилган иккинчи қават бутунлай ёниб кетган эди. 

Масъул идоралар уй электр ускуналар ёрдамида иситилгани сабабли, ёнғинни симлардаги қисқа туташув натижасида келиб чиққанини тахмин қилмоқда. Россия Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатган.

Мавзуга оид