Ўзбекистон | 17:50 / 08.05.2020
113537
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бўйича «яшил», «қизил» ва «сариқ» ҳудудлар белгиланди

«Қизил» ҳудудлар рўйхатидан Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Зангиота тумани, Паркент тумани, Янгийўл тумани жой олди.

Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бўйича яшил, қизил ва сариқ ҳудудлар белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «қизил» (охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган) ҳудудлар рўйхатидан Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Зангиота тумани, Паркент тумани, Янгийўл тумани жой олди.

«Сариқ» (охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган) ҳудудлар: Aнгрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Қибрай тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани, Юқори Чирчиқ тумани, Тошкент тумани.

«Яшил» (коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар: Олмалиқ шаҳар, Оҳангарон шаҳар, Бекобод шаҳри, Нурафшон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани.

Мавзуга оид