Ўзбекистон | 13:00 / 10.05.2020
32829
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 42 мингдан ортиқ киши карантинда бўлиб турибди

Ўзбекистонда шифохоналарда даволанаётган беморларнинг 7 нафари оғирлигича қолмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Ўзбекистонда айни дақиқаларга келиб, коронавирус билан 2387 фуқаро рўйхатга олинган. Касалланганларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 9 май куни яна 71 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1846 нафар, яъни 79 фоиз бемор тўлиқ соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 531 бемордан 7 нафарининг аҳволи оғир, 5 нафарида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти», деган Нурмат Отабеков.

Қўшимча қилинишича, ҳозирги вақтда 42 мингдан ортиқ киши карантинда бўлиб турибди. Шундан 29 мингга яқин киши уй шароитида, 13 мингдан ортиғи стационар карантинда. Шу вақтгача 240 мингдан ортиқ киши уй карантинидан, 52 минг киши стационар карантиндан чиқарилган ва «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзига ўтказилган.

Мавзуга оид