Facebook 400 миллион долларга Instagram учун гиф сервисини сотиб олди
Facebook интернет аудиторияси орасида гифлар тарқатиши билан танилган Giphy сервисини сотиб олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.
«Визуал ифода бўйича етакчи ҳисобланган GIPHY бизнинг компания сафига Instagram оиласининг бир қисми сифатида қўшилди. Оиламизга хуш келибсан, GIPHY», деб ёзилган Facebook расмий сайтида. Бу савдо Facebook учун 400 миллион долларга тушган.
Маълум бўлишича, Facebook бу дастурни ўзига тегишли бўлган Instagram учун сотиб олган. Эндиликда Instagram ҳамда Giphy бирлаштирилгач, Instagram фойдаланувчилари гифларни топиш учун илованинг ўзида қидирув беришлари кифоя бўлади. Ҳозирча Giphy асосчилари сервисга кириш имконига эга бўлишади ва улар фойдаланувчиларига ҳеч нарса ўзгармаслигини маълум қилишган.
Маълумот учун, Giphy дастури 2013 йил Алекс Чунг ҳамда Жейс Кук томонидан ташкил этилган. Facebook бунгача Instagram, WhatsApp каби хизматларни ҳам сотиб олганди. Ўтган йил давомида 70,7 миллиард доллар даромад қилган Facebook`нинг бозор нархи 633 миллиард доллар атрофида баҳоланган. Дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқ ҳисобланган Facebook 2004 йил Марк Цукерберг томонидан яратилган ва унга ҳар ой ўртача 2 миллиард фойдаланувчи ташриф буюради.
Мавзуга оид
00:32
Meta компанияси паролларни сақлашда хатоликка йўл қўйгани учун 91 млн евро жаримага тортилди
22:51 / 05.03.2024
Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
21:32 / 01.02.2024
Цукерберг ижтимоий тармоқлар қурбони бўлган ўсмирларнинг ота-онасидан узр сўради
18:54 / 20.05.2023