Ўзбекистон | 23:41 / 17.05.2020
28847
3 дақиқада ўқилади

Фото: Сирдарёдаги тошқиндан биринчилардан бўлиб зарар кўрган «Дўстлик» маҳалласи

1 май тонгида «Сардоба» сув омборидаги техноген офатдан сўнг юзага келган тошқинда Сардоба туманининг «Қўрғонтепа» ва «Юртдош» маҳаллалари билан биргаликда ушбу ҳудудларга ёндош жойлашган «Дўстлик» маҳалласи Янги ҳаёт аҳоли яшаш пунктига биринчилардан бўлиб жиддий зарар етди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

17 май куни Янгиер шаҳар ҳокимлиги «Дўстлик» маҳалласидаги ҳолат акс этган суратларни тақдим этди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Маълум қилинишича, «Дўстлик» МФЙ да жами 4729 нафар аҳоли – 715та хонадон ва 867та оила мавжуд.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ўрганиш натижаларига кўра, яроқсиз ҳолга келган уй-жойлар сони 644тани ташкил этган. Ушбу хонадонлардаги 804та оилада 4287 нафар аҳоли истиқомат қилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Тошқин вақтида маҳалладан эвакуация қилинган фуқаролар тумандаги 12та маҳалладаги аҳоли хонадонлари, таълим муассасалари ва бошқа вилоят (Жиззах, Самарқанд, Тошкент) туманларига жойлаштирилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ҳозирда Янги ҳаёт аҳоли яшаш пунктида талафот оқибатларини бартараф этиш ва аҳолига етказилган зарарни тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бунинг учун Марказий ҳарбий округида жойлашган ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари ва Янгиер шаҳар ҳокимлиги томонидан юборилган машина-механизмлар, шунингдек, махсус транспортлар жалб этилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ҳудудда ҳарбий хизматчилар томонидан 801та объект – 715та хонадон, 52та кўп қаватли уй, 29та тадбиркорлик субъекти ва 5та ижтимоий соҳа объектида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Республика махсус Ишчи гуруҳи томонидан мазкур маҳаллада талафот етган объектларни таъмирлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси масъул этиб бириктирилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасининг 88та қурилиш ташкилоти ва 1050 нафар қурувчилари Сардобага етиб келган. Қурувчилар томонидан «Дўстлик» маҳалласи Янги ҳаёт аҳоли яшаш пунктидаги 90 та уй-жой қайта тикланади.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

17 май тонгида Янгиер шаҳар сектор раҳбарлари ва қурилиш кўмак штаби аъзолари иштирокида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ривожини тилаб қурбонлик қилинди ва ҳашарчиларга ош дамланди.

Мавзуга оид