Ўзбекистон | 20:51 / 17.05.2020
27290
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин. Вилоятда биргина бемор қолди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлардан яна икки нафари тузалгани тўғрисида хабар берди.

«Айни соатларда Сурхондарё вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг иккаласи ҳам Сурхондарё вилоятидан (1 нафари 60 ёшли эркак, яна 1 нафари 45 ёшли аёл) бўлиб, карантин муассасасида бўлишган, коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган», дейилади хабарда.

Вилоятда жами 44 кишига коронавирус ташхиси қўйилган, шу пайтга қадар 42 нафар бемор соғайди, бир киши вафот этди. Энди ушбу ҳудудда 1 нафар бемор даволанмоқда.

Бунгача Бухоро, Андижон ва Тошкентда жами 32 киши коронавирусдан тузалгани ҳақида хабар берилганди.

Шу тариқа, бугун жами 34 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2247 нафарни ташкил этмоқда.

Бугун ҳозирча 8 кишида коронавирус аниқланди ва 17 май куни соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2746 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 487 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид