Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2800дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда 7, Тошкентда 47 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусдан тузалганлар сони 2837 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Тойлоқ туманидан 2 нафар, Паст Дарғом, Ургут, Оқдарё, Пайариқ туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан). Уларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72 ёшда, ёши кичиги эса 5 ёшда.
Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар сони 281 нафарга етди.
Шунингдек, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 33 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 14 нафар, жами 47 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Самарқанд вилоятидан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1063 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1110 нафарга етди.
Бугун Ўзбекистонда ҳозирга қадар 54 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 2837 нафарга етди.
Айни вақтда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 710 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
15:49 / 02.10.2024
Самарқандда тормози ишламай қолган “Камаз” 7 та машинани пачоқлади
19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди
13:30 / 01.09.2024
Самарқандда 10 минг долларга гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди
13:40 / 11.08.2024