Пентагон раҳбари исёнларни ҳарбийлар ёрдамида бостириш тўғрисидаги қонундан фойдаланишга қарши чиқди
Мазкур қонундан охирги марта 1992 йилда Лос-Анжелесдаги тартибсизликлар вақтида фойдаланилган. Тартибсизликларга полициянинг афроамерикалик Родни Кингга нисбатан зўравонлик ишлатиши сабаб бўлган.
АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер мамлакатдаги норозилик намойишлари сабабли 1807 йилда қабул қилинган исёнларни қуролли кучлар ёрдамида бостириш тўғрисидаги қонундан фойдаланишга қарши чиқди.
"Мен мамлакат ичидаги бундай вазиятларда ҳукуматга энг яхши ёрдамни миллий гвардия беради деб ҳисоблаб келганман ва шундай деб ҳисоблашда давом этаман. Энг оғир ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина мунтазам қўшинлардан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари сифатида фойдаланиш мумкин. Биз ҳозир ундай ҳолатда эмасмиз. Исёнларни бостириш тўғрисидаги қонундан фойдаланишни қўллаб-қувватламайман", - деди Эспер.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинэни АҚШ президенти Дональд Трамп афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг мамлакатда бошланган норозилик намойишлари сабабли ушбу қонундан фойдаланиши мумкинлигини айтганди.
Мазкур қонундан охирги марта 1992 йилда Лос-Анжелесдаги тартибсизликлар вақтида фойдаланилган. Тартибсизликларга полициянинг афроамерикалик Родни Кингга нисбатан зўравонлик ишлатиши сабаб бўлган.
Айни пайтда АҚШ миллий гвардиясининг 20,4 минг нафар аскари 29та штат ва Колумбия округига сафарбар қилинган. Мамлакатдаги 40га яқин шаҳарда комендантлик соати жорий этилган. Кей-ти-эл-эй телеканалининг хабар беришича, тартибсизликлар давомида 11 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024