Ўзбекистон | 23:59 / 04.06.2020
12905
3 дақиқада ўқилади

4 июнь куни 3 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди

4 июнь куни 96та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди ва 73 бемор соғайди. Шу вақтгача 3087 беморга жавоб берилган, 16 киши вафот этган, шифохоналарда 836 бемор даволанмоқда.

Бугун янги ҳолатлар 5та ҳудудда қайд этилди - Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилояти, Сирдарё вилояти, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

96та янги ҳолатнинг 13таси аҳоли орасида, 2таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 81таси карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Аҳоли орасида
Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 4та янги ҳолат қайд этилди. Пойтахтда яна 3 киши коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб вирус юқтирган, хориждан келиб карантинга олинган 2 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Навоий вилоятида аҳоли орасида 8 киши зарарланган, шундан 6 нафари Навоий шаҳрида, шунингдек, Навбаҳор ва Кармана туманларида 1 нафардан. Вилоятда бугун жами 35та янги ҳолат қайд этилди, айни вақтда вилоятдаги шифохоналарда 118 бемор даволанмоқда.

Тошкент вилоятида аҳоли орасида битта ҳолат қайд этилган.

Ҳайдовчилар
Қорақалпоғистонда ва Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган икки кишида вирус аниқланган.

Карантинда
Тошкент вилоятида карантинга олинган 20 кишида (барчаси Қозоғистондан келган), Навоий вилоятида беморлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган 27 кишида, Тошкентда карантин марказида бўлган 33 кишида ва Сирдарё вилоятида оронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода вирус аниқланган.

Тузалганлар
Бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Шундан 64 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда 5 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3939 нафар бемордан 3087 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 836 нафар бемордан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
 
Шу кунгача жами 429 209 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 380 843 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 26 567 нафар, стационар карантинда эса 21 799 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид