Фото: Хоразмда яна кучли шамол кузатилди
4 июнь куни тушдан кейин Хоразм вилоятининг бир қанча туманларида кучли шамол юз берди.
Шамол тезлиги баъзи жойларда 65-70 км/соатни ташкил қилган.
Натижада енгил конструкцияли томлар учиб кетди. Эски симёғочлар қўпорилди, дарахт шохлари синди.
Урганч шаҳрида кучли чанг-тўзон кўтарилиб, йўлларда кўриниш даражаси кескин пасайди.
Қисқа вақт давом этган кучли шамол натижасида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳозирча бу ҳақда маълумот бермади.
Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида 26 апрель ва 17 май кунлари ҳам кучли шамол эсиши кузатилган, натижада бир нечта бинолар томига зарар етган эди.
27 апрель куни Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган кучли бўрон оқибатида бир киши вафот этиб, 41 киши жароҳат олган эди. Табиий офат Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларига етказган зарар давлат бюджетига камида юз миллиард сўмга тушди.
Мавзуга оид
17:11 / 16.12.2024
Термизда турар жой биносининг сувоғи шамол туфайли кўчиб тушди
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
21:47 / 02.12.2024
АҚШ Хоразмдаги педофил амалдорларга санкция киритди
10:41 / 30.11.2024