Ўзбекистон | 10:01 / 07.06.2020
62041
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони кескин ўсиб 4200га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 87 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4181 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган», дейилади вазирлик хабарида.

6 июнь куни жами 87та янги ҳолат қайд этилди (шундан 20таси аҳоли орасида), 1 киши вафот этди. Тошкентда 21 бемор соғайди, шу вақтгача тузалганлар сони 3268 нафарга етди.

Шифохоналарда 896 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Мавзуга оид