Ўзбекистон | 16:33 / 09.06.2020
14675
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 21 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Мамлакатда жами соғайганлар сони 3444 нафарга етди

Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3444 нафарга етди.

Навоий вилоятида 21 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилмоқда.

Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Уларнинг барчаси ушбу вилоятдан (20 нафари Зарафшон шаҳридан, 1 нафари Хатирчи туманидан).

Навоий вилоятида соғайганлар 114 нафар бўлса, эндиликда улар 135 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 87 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3444 нафарга етди.

Мавзуга оид