Ўзбекистон | 17:13 / 09.06.2020
36848
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони тўрт ярим мингга яқинлашмоқда

Беморлар сони 34 нафарга ошди. Шифохоналарда 1020 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 34 кишига Covid-19 ташхиси қўйилганини маълум қилди.

«2020 йил 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4482 (+34) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган», – дейилади вазирлик хабарида.

Касалликдан тузалганлар сони 3444 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 3 нафари кеча, 87 нафари бугун соғайиб чиқди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг 9та шаҳридаги шифохоналарда жами 1020 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид