Ўзбекистон | 16:57 / 09.06.2020
34005
3 дақиқада ўқилади

«Қизил» тоифага ўтказилган Урганч шаҳрида карантин чоралари кучайтирилди

Хоразм вилояти маркази – Урганч 6 июнь куни «қизил» тоифага ўтказилиб, шаҳарда карантин чоралари кучайтирилди.

Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишларича, Урганч шаҳрида қуйидаги фаолият турлари вақтинча тақиқланган:

  • автомашиналар ювиш шохобчалари фаолияти
  • автомобиллар, қишлоқ ҳўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти
  • ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти
  • парк ва истироҳат боғлари фаолияти
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо фаолияти
  • заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти
  • йўналишсиз таксида йўловчи ташиш фаолияти (етказиб бериш хизмати бундан мустасно);
  • жамоат транспорти ҳаракати фаолияти;
  • барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари, масжидлар), оилавий тантана, маърака ва маросимлари (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) фаолияти
  • буюм бозорлари фаолияти
  • савдо мажмуалари фаолияти
  • сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти
  • спорт заллари ва фитнес клублар, спа ва массаж салонлари фаолияти
  • тунги клуб ва дискотекалар фаолияти
  • караоке ва бильярд заллари, чилим (калян) марказлари, компьютер ўйинлари фаолияти
  • умумий овқатланиш корхонлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно)
  • яхна ичимлик савдо нуқталари фаолияти
  • таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) ўқув курслари фаолияти
  • меҳмонхоналар, шунингдек, хостеллар ва меҳмон уйлари фаолияти
  • давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар қабули фаолияти

Шунингдек, 65 ёшдан ошган шахслар учун ўзини-ўзи яккалаш ҳаёт тарзи мажбурий қилинди.

Урганч шаҳри кўчалари ва савдо шохобчаларида Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг махсус ишчи гуруҳлари томонидан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида март ойидан то 26 майгача бўлган муддатда 233та касалланиш ҳолати қайд этилган, 26 май куни беморларнинг сўнгги гуруҳи тузалиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланганди. Аммо 6 июнь куни Хоразм вилоятида аҳоли орасида 3 кишида коронавирус аниқлангани маълум бўлди.

Ҳозирда вилоят Урганч шаҳридан ташқари бошқа барча ҳудудлари, жумладан Урганч тумани ҳам «яшил» тоифага киритилган.

Маълумот учун, «қизил» тоифадаги ҳудудда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00дан – 10:00гача, 17:00дан – 20:00гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

Мавзуга оид