«Чиройли» авторақамларни аукцион ўтказиш орқали сотиш тартиби ўзгартирилиши кутилмоқда
Янги тартибга кўра, аукцион савдоларига қўйилган кундан бошлаб 6 ой давомида сотилмаган I ва II тоифадаги давлат рақамларини тегишлича II-III тоифаларга бир поғонага пастлатилган ҳолда реализация қилинади.
ИИВ ЙҲХББдаги манбаларнинг Kun.uz’га хабар беришича, «чиройли» авторақамларни аукцион ўтказиш орқали реализация қилиш тартибига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Янги тартибга кўра, аукцион савдоларига қўйилган кундан бошлаб 6 ой давомида сотилмаган I ва II тоифадаги давлат рақамларини тегишлича II-III тоифаларга бир поғонага пастлатилган ҳолда реализация қилинади.
Шунингдек, аукцион савдоларига қўйилган кундан бошлаб 6 ой давомида сотилмаган IV-VI тоифадаги давлат рақамларини аукцион савдосига қўйилган бошланғич нархи қатъий сақланган ҳолда умумий тартибда реализация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Яъни ушбу тоифадаги рақамлар нархи 6 ой давомида сотилмаган тақдирда ўзгаришсиз қолади ва бошланғич нархида харид қилиш имконияти пайдо бўлади.
Қолаверса, аукционга қўйиладиган давлат рақамларининг харидоргир ҳарф ва рақам комбинациясига эга бўлганларини (мисол учун: 777 ZZZ, В 888 ВВ, О 001 ОО, 007 ООZ) тўғридан-тўғри буюртма асосида танлаб олиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.
Унга кўра:
I-тоифа учун – Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари (223 млн сўм), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 500 баравари (111 млн сўм);
II-тоифа учун – Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 700 баравари (156 млн сўм), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 баравари (66 млн сўм);
III-тоифа учун – Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (111 млн сўм), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 200 баравари (44 млн сўм).
I–III тоифаларга кирмаган давлат рақамларига буюртма бериш учун барча ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг амалда бўлган 150 баравари (33 млн сўм) этиб қатъий белгиланади.
Бугунги кунда давлат рақамларида хоҳлаган ҳарфларни танлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари тўланади, лекин ушбу ҳарфларга аукциондаги рақамларни қўллаш мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги №ПҚ–3127-сонли қарорининг 12-бандига кўра, 2017 йилнинг 1 сентябридан автотранспорт воситаларининг қайд этиш давлат рақамларидаги сон ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича танлаб олиш, жумладан, уларни кимошди савдоси (аукцион) орқали харид қилиш тартиби ўрнатилган.
Кейинроқ ошириладиган тўлов ставкалари бўйича бериладиган авторақамлар рўйхати янгиланиши эълон қилинган эди.
Ўтган, 2019 йилда avtoraqam.uzex.uz веб-сайти орқали сотилган «чиройли» рақамлар савдосининг умумий суммаси 156,1 миллиард сўмга тенг бўлгани, тузилган битта битимнинг ўртача нархи 4,3 миллион сўмни ташкил этгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
19:59 / 18.12.2024
Тошкентда йўлбўйи автотураргоҳларини ташкил этиш учун бошқа компания танланди
01:13 / 21.11.2024
Белгиялик рассомнинг «Ёруғлик империяси» туркумига кирувчи картинаси 121,2 млн долларга сотилди
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024