Тошкентда уч кун ичида 203 кишидан 221та пичоқ топилди
Йил бошидан 5 ой ичида жами 4 548та пичоқ ҳамда бошқа санчадиган ва кесувчи буюмлар, 20тадан ошиқ биталар ҳамда 50дан зиёд кастет ва бошқа буюмлар топилган.
Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида сўнгги пайт содир бўлган ҳодисалар туфайли, “Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Миллий гвардияси хизматчилари билан ҳамкорликда, ўзлари билан бита, кастет, пичоқ ва бошқа кесувчи ва санчадиган буюмларни олиб юрадиган шахсларни аниқлаш бўйича профилактик ишлар олиб бормоқда.
ИИББ хабарига кўра, барча пичоқлар жуда яхши чархланган бўлиб, уларнинг аксарияти маиший эҳтиёжларга мўлжалланмаган. Бундан ташқари, уч кун ичида 20та металл таёқ, чивиқлар (қулайлик учун уларнинг тутқичи изолента билан ўралган), профессионал ва қўлбола биталар, кастетлар ва бошқа инсонга зарар етказиш учун қўлланилиши мумкин бўлган буюмлар топилди.
Йил бошидан 5 ой ичида жами 4 548та пичоқ ҳамда бошқа санчадиган ва кесувчи буюмлар, 20тадан ошиқ биталар ҳамда 50дан зиёд кастет ва бошқа буюмлар топилган.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Яқинларингизга тушунтиринг: пичоқ олиб юриш кўпинча бахтсиз ҳодисаларга олиб келади. Арзимас келишмовчилик вақтида ҳам шахслар пичоқ, бита, кастет ва бошқа буюмларни ишга солишади. Натижада, бир киши шифохонага, иккинчиси – судланувчилар курсисига тушади. Ўйлаб кўринг: сизга пичоқ олиб юришнинг нима кераги бор? Ўзингизни ҳимоя қилиш учунми? Кимдан ҳимоя қилиш учун? Ахир сиз шунча “қотиллик қуроллари”ни олиб юриб, атрофдагилар учун хавф туғдирмайсизми?” - дейилади ИИББ маълумотида.
Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига биноан:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида касбий ёки спорт фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни (бейсбол биталарини (чиллакларини), софтбол ўйини учун биталарни (чиллакларни), пичоқларни, шу жумладан терини ажратиб оладиган (шилиб оладиган) пичоқларни ҳамда сопол, пластмасса ва бошқа нометалл материаллардан ясалган пичоқларни жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш тақиқланади.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024