Хитойда электромобиллар учун 2 миллион километрлик юришга чидамли аккумулятор яратилди
Хитойнинг Tesla ва Volkswagen электромобиллари учун аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи CATL (Contemporary Amperex Technology) компанияси 2 млн километрлик (1,24 млн мил) юришга чидамли аккумулятор ишлаб чиқди. Қурилманинг кафолат муддати 16 йилни ташкил қилади.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда компания раҳбари Цзэн Юйцюнь маълум қилган. Таъкидланишича, замонавий аккумуляторлар 150 минг милга чидамли ҳисобланади ва уларнинг ишлаш муддати 8 йилни ташкил қилади.
Батареялар ишлаш муддатининг ошиши электромобиллар бозори учун муҳим қадам ҳисобланади, чунки аккумуляторни иккинчи машинада қайта қўллаш мумкин бўлади. Ушбу жиҳат электромобилга эгалик қилиш харажатларини камайтиради, бу эса коронавирус ва нефть нархи арзонлашиши сабабли тушиб кетган савдони тиклашга ҳаракат қилаётган автомобиллар тармоғига ижобий таъсир кўрсатади.
Компания раҳбарининг таъкидлашича, электромобилларга талаб 2021 йил бошида ошади.
CATL февралда Tesla компаниясига аккумуляторлар етказиб бериш бўйича 2 йиллик шартнома тузган. Бунгача Илон Маск компанияси асосан Япониянинг Panasonic ва Жанубий Кореянинг LG компаниялари билан ишлаган.
Мавзуга оид
08:10 / 31.10.2024
Электромобиллар аккумулятори учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин
10:28 / 20.11.2023
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобил аккумуляторлари ишлаб чиқариши мумкин
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023