Навоийда коронавируснинг янги ҳолатлари Зарафшон ва Учқудуқда қайд этилди
Беморларнинг 17 нафари Зарафшон шаҳридан ҳамда 1 нафари Учқудуқ туманидан эканлиги маълум бўлди.
Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 260 нафар эканлиги қайд этилган.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда коронавирусга чалинган 110 нафар беморлар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида ҳамда Конимех тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари — Навоий вилоятидан эканлиги бўйича маълумот берилди. Ушбу беморларнинг 17 нафари Зарафшон шаҳридан ҳамда 1 нафари Учқудуқ туманидан эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
16:47 / 07.08.2024
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
15:47 / 23.07.2024