«Саховатли инсонлар» хайрия лойиҳаси Андижондаги эҳтиёжманд оилаларга эҳсон тарқатди
Ўзбекистонда ҳам карантин жорий этилгач, моддий томондан қийин ҳолатда қолган оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларга кўмак бериш мақсадида тадбиркорлар ва фаоллар томонидан хайрия лойиҳалари ташкил этиб келиняпти.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ташкил этилган «Саховатли инсонлар» хайрия лойиҳаси бугунги кунгача кўплаб моддий ёрдамга муҳтож ватандошларимизга эҳсонларни етказиб бериш йўлида хизмат қилиб келмоқда.
Лойиҳа доирасида шу кунга қадар Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳри, Қўштепа, Олтиариқ, Ёзёвон, Фарғона ва Риштон туманлари, қолаверса Aндижон ва Наманган вилояти бўйлаб жами 5 мингдан зиёд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Андижонга ташриф буюрган Aбдуғаффор Эргашев бошчилигидаги гуруҳ аъзолари вилоятнинг Олтинкўл, Асака ва Булоқбоши туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасидан иборат эҳсонларни тарқатдилар.
Олтинкўл туманидаги ёрдамга муҳтож кўзи ожиз Тамарахон Абдувалиева, эгизак фарзандлари билан зориқиб яшаётган Вилоятхон Хасановалар хонадонида бўлиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Асака туманида яшовчи ногирон Адҳамжон Норалиев, Булоқбоши тумани «Тинчлик» маҳалласидаги бемор Мухторжон ота Эргашевлар эҳсон совғаларини олгач, мурувватли инсонларни чин дилдан дуо қилдилар.
«Саховатли инсонлар» лойиҳаси томонидан Асака, Олтинкўл ва Булоқбоши туманларидаги жами 100та хонадон ҳолидан хабар олинди.
Лойиҳа ташкил этилганидан буён кўплаб саховатли инсонларнинг моддий ва маънавий кўмагида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Aзизлар, саховатли инсонлар! Эҳсон лойиҳасига сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Қилган эҳсонларингиз водий вилоятларидаги ёрдамга муҳтож оилаларга етказилади. Саховатингиз кўплаб оилаларга қувонч ва куч беришини унутманг. Яхшилик қилишдан чарчаманг, азиз ватандош.
«Саховатли инсонлар» эҳсон лойиҳаси ҳақида батафсил маълумотни Telegram`даги MehrMargilon гуруҳидан олиш мумкин.
Пластик карта орқали пул туширмоқчи бўлганлар учун:
8600 3104 8392 1268
Телефон: +998904070307 (Муҳаммадазиз Тоиров)
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024