SpaceX орбитага яна 58та Starlink интернет-сунъий йўлдошларини олиб чиқди
Илон Маск компанияси ер юзининг исталган нуқтасидаги аҳолини интернет билан таъминлайдиган глобал тармоқ яратишни режалаштирган.
Американинг SpaceX технологик компанияси орбитага интернет-сунъий йўлдошларини олиб чиқиш муваффақиятли амалга оширилганини маълум қилди.
13 июнь куни Falcon 9 ракета ташувчи 58та Starlink сунъий йўлдоши ва учта SkySat қурилмасини орбитага олиб чиқди.
Ушбу парвоз ҳисоб бўйича тўққизинчиси бўлди. Эндиликда орбитадаги интернет тарқатишга мўлжалланган Starlink сунъий йўлдошлари сони 538тага етди.
From West Palm Beach 131 miles down the coast this morning pic.twitter.com/p19JBRcjWz
— Frankie Williamson (@fw1seven) June 13, 2020
Илон Маск компанияси ер юзи аҳолисини интернет билан таъминлайдиган глобал тармоқ яратишни режалаштирган.
SpaceX компаниясидан ташқари, OneWeb, Telesat, LeoSat ва Amazon компаниялари ҳам бутун инсониятни интернет билан таъминлайдиган глобал тармоқ яратиш устида иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
00:41
SpaceX ва NASA Халқаро космик станцияга тўққизинчи Crew Dragon’ни учирди
14:30 / 23.09.2024
SpaceX 2026 йилгача Марсга бешта кема учирмоқчи
20:36 / 12.09.2024
Тарихда илк бор профессионал бўлмаган астронавтлар очиқ космосга чиқди
21:36 / 10.09.2024