Ўзбекистон | 16:39 / 15.06.2020
18562
1 дақиқада ўқилади

Кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилмоқда

Бу йил тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев маълумот берди.

«Жорий йил кириш имтиҳонлари 1 августдан бошлаб ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ҳозир энг муҳим қилинадиган иш абиуриентларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва имтиҳонларни бошлаб олишдан иборат бўлмоқда», дея Беҳзод Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Кириш имтиҳонлари бошланишининг аниқ санаси ҳақида кейинги брифингларда ҳам тўлиқ маълумот берилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, бу йил абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар барча ҳудудларда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали қабул қилинади.

Мавзуга оид