Монополияга қарши курашиш қўмитаси Орол денгизининг барча қисмини ягона давлат унитар корхонасига берилишига қарши чиқди
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қайд этишича, бугунги кунда Мўйноқ туманида артемия цисталарини овлаш, қуритиш, қайта ишланган маҳсулотни эскпорти билан 23 та субъектлар шуғулланиб келмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни самарали ташкил ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси юзасидан қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича хулосасини тақдим этди.
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори лойиҳасида Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида “Орол артемия саноат” давлат унитар корхонасини ташкил этиш ва Орол денгизининг Ўзбекистон Республикасига тегишли барча қисмини артемия цистасини овлаш ва қайта ишлаш тармоғини ривожлантириш учун 2020 йил 1 апрелдан бошлаб белгиланган тартибда “Орол артемия саноат” ДУКга доимий алоҳида фойдаланиш учун ўтказиш назарда тутилган.
“Янги давлат корхонаси монополияси керакми?”, дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан. Қўмитанинг қайд этишича, бугунги кунда Мўйноқ туманида артемия цисталарини овлаш, қуритиш, қайта ишланган маҳсулотни эскпорти билан 23 та субъектлар шуғулланиб келмоқда.
Хулосада таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасига мувофиқ Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг:
• айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши;
• айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар (шароитлар) белгилаши тақиқланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг товар ёки молия бозорининг нормал фаолият кўрсатишига, рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситувчи ҳаракатларига йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб, биринчидан, мазкур бозорда (артемия цистаси етиштирш ва сотиш) давлат унитар корхонасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас.
• Шу сабабли қарор лойиҳаси концептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқиш;
• иккинчидан, қарор лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутиш:
• Орол денгизининг Ўзбекистон Республикасига тегишли барча қисмини артемия цистасини овлаш ва қайта ишлаш тармоғини ривожлантириш учун барча тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш;
• шу соҳа билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш учун кўмаклашиш;
• артемия цистаси етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига квоталар ажратишда хом ашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш талабини белгилаш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини кўрсатилган таклифлар асосида ўзгартирилгандан сўнг қабул қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади”, дейилади қўмита хулосасида.
Мавзуга оид
20:00 / 11.11.2022
АҚШ Орол денгизининг Ўзбекистон қисми тубини ободонлаштириш учун маблағ ажратди
11:25 / 04.11.2022
Япония Орол денгизи қуриган ҳудудини кўкаламзорлаштиришга кўмак беради
14:43 / 23.07.2022
Амина Муҳаммад: Орол денгизидаги иқлим фалокати миллий ёки минтақавий чегаралардан чиқиб кетган
07:45 / 17.05.2022