Ўзбекистон | 17:01 / 16.06.2020
34116
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 5300дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 35 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5328 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 4 нафари эса аҳоли орасида), 2 нафари эса Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча жами 65та янги ҳолат аниқланди, ҳозиргача жами 4019 киши коронавирусдан тузалган. 

Айни вақтда шифохоналарда 1290 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид