Навоий вилоятида янги касалланиш ҳолатлари қайси ҳудудларда қайд этилгани маълум бўлди
Беморларнинг уч нафари Зарафшон шаҳридан ҳамда яна уч нафари Навоий шаҳридан эканлиги маълум бўлди.
Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 265 нафар эканлиги қайд этилди.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги касалланиш ҳолатларининг олтитаси Навоий вилоятидан эканлиги бўйича маълумот берилди.
Билдирилишича, ушбу беморларнинг уч нафари Зарафшон шаҳридан ҳамда яна уч нафари Навоий шаҳридан эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
16:47 / 07.08.2024
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
15:47 / 23.07.2024