Ўзбекистон | 23:21 / 18.06.2020
65810
2 дақиқада ўқилади

Бугун уч ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 37 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 18 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5767 нафарни ташкил этмоқда.  
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент вилоятида (шундан 18 нафари карантинга олинганлар, 14 нафари аҳоли орасида), 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 85 ҳолат қайд этилди. Шундан 54 нафари карантин муассасаларида, 28 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 68 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4199 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда шифохоналарда 1549 бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 30 434 нафар, стационар карантинда эса 22 343 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

Мавзуга оид