Ўзбекистон | 09:49 / 19.06.2020
20501
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида абитуриентлар учун Call-марказ ташкил этилди

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари кириш имтиҳонлари ва қабул бўйича (71) 246-38-57 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, саволларига жавоб олишлари мумкин.

2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди. Бу ҳақида вазирлик ўз расмий телеграм каналида маълум қилди.

Мазкур Call-марказ абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини кириш имтиҳонлари ва қабул бўйича қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида ташкил этилган. 

«Фуқаролар (71) 246-38-57 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, саволларига жавоб олишлари мумкин. Call-марказ душанбадан шанбагача ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар (тушлик – соат 13:00 дан 14:00гача) фаолият кўрсатади», - дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, вазирликнинг қўшимча тарзда билдиришича, республикадаги барча ОТМларда ҳам қабул жараёнида Call-марказлар ишлайди ва улар ҳақида алоҳида маълумот берилади.

Мавзуга оид