Жамият | 14:01 / 21.06.2020
69198
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистонда қисман қуёш тутилиши кузатилди

Бугун, 21 июнь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатишди. 

Ушбу ҳодиса Тошкент вақти билан соат 10:01да бошланди ва Қуёш тутилиши 2 соат-у 49 дақиқа давом этди.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

Қуёш тутилишининг максимум фазаси соат 11:24да кузатилди, бу пайтда Ой қуёш юзасининг 51 фоизини тўсди ва бу вақтда қуёшнинг горизонтдан баландлиги 68 даражани ташкил қилди. 

Ушбу тутилиш тўлиқ шаклдаги ҳалқасимон тутилиш ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг 99,4 фоизини ташкил қилди. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 38 секундга тенг бўлди.

Ушбу астрономик ҳодисани Африка, Арабистон ярим ороли, Евроосиё, Япон ва Малай архипелаги ҳамда Австралия ҳудудларида жойлашган 111та давлатда кузатиш мумкин эди.

Кения, Найроби
Ҳиндистон, Курукшетра
Ҳиндистон, Бангалор
Ҳиндистон, Нью-Деҳли

 

Маълумот учун, ҳалқасимон Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маркази Ой томонидан тўсилганида соя атрофида ингичка ёруғ ҳалқа ҳосил бўлишига айтилади. Қуёш тутилишининг ҳалқасимон бўлиши Ой ва Ер орасидаги масофанинг одатдагига нисбатан каттароқ бўлиши билан изоҳланади. Ой Ерга қанчалик яқин пайтда тутилиш бўлса, Қуёшнинг шунчалик катта қисми тўсилади.

Тутилиш катталиги (магнитудаси) ўлчам бирлигига эга бўлмаган катталик бўлиб, у тўсилаётган жисм диски диаметрининг қанча қисми тўсувчи жисм тарафидан қоплаганлигини ифодалайди. Тутилиш катталиги қиймати 0,0 дан 1,0 оралиғида ўзгаради ва унинг қийматига қараб тутилиши учта — қисман, ҳалқасимон ва тўлиқ тутилиш турларига бўлинади.

Мавзуга оид