Apple iOS 14’ни тақдим этди
Барқарор iPadOS 14, macOS 10.16, watchOS 7 ва tvOS 14 версияларини кузда олиш мумкин бўлади.
Apple компанияси WWDC 2020 кўргазмасида iPhone учун янги операцион тизимини намойиш этди.
iOS 14 янгиланган виджетларга эга бўлган, уларни iPhone иш столларидан бирида тўғридан-тўғри жойлаштириш мумкин. Виджетларни созлаш ва уларни жойлаштириш учун керакли жойни танлаш мумкин.
Бундан ташқари, компания App Library функциясини ҳам тақдим этди. Бунда иловалар бўлимларга мувофиқ тарзда автоматик равишда жойлашади.
Шунингдек, тадбир давомида iPad, Mac, Apple Watch ва Apple TV учун мўлжалланган янги операцион тизимлар намойиш этилди. Барқарор iPadOS 14, macOS 10.16, watchOS 7 ва tvOS 14 версияларини кузда олиш мумкин бўлади.
Ўтган йилги WWDC кўргазмасида Apple iOS 13, янгиланган Mac Pro, Apple Watch учун янги функцияларни тақдим этган ва Mac компьютерлари учун iTunes’ни йўқ қилганди.
Мавзуга оид
22:57 / 28.09.2024
Apple OpenAI компаниясини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:48 / 18.09.2024