Ўзбекистон | 10:03 / 23.06.2020
29551
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6500га етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 39 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

22 июнь куни жами 146та янги ҳолат аниқланди, 73 бемор тузалди ва жами тузалганлар сони 4450 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 2031 бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид