Жаҳон | 17:08 / 23.06.2020
4742
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШда ёдгорликларга зарар етказганлар 10 йилгача қамалиши мумкинлигини маълум қилди

Июнь ойи бошида АҚШдаги ирқчилик ва полициянинг зўравонлигига қарши намойишлар вақтида қул савдогарлари ва конфедератлар армиялари генералларига қўйилган ёдгорликлар бузиб ташланиши кузатилган эди.

Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШда ёдгорликларга зарар етказганлар 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Мен федерал ҳукуматга ёдгорликлар, ҳайкаллар ва бошқа федерал мулкларга зарар етказаётган барчани ҳибсга олиш ва ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллашга рухсат бердим", - деб ёзди у Twitter аккаунтида.

Трамп бу фармойиши зудлик билан кучга киришини ва илгари содир этилган ҳаракатларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Июнь ойи бошида АҚШдаги ирқчилик ва полициянинг зўравонлигига қарши намойишлар вақтида қул савдогарлари ва конфедератлар армиялари генералларига қўйилган ёдгорликлар бузиб ташланиши кузатилган эди.

Норозилик намойишчилари Христофор Колумб ҳайкалларини ҳамда АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ҳайкалини ағдариб ташлашди.

Мавзуга оид