Жаҳон | 21:25 / 24.06.2020
7403
1 дақиқада ўқилади
Исроилда коронавирусдан соғайганлар қон зардобидан тайёрланган вакцина синови бошланди
Исроилнинг Хадасса шифохонасида олимлар коронавирусга чалинган оғир беморларни даволаш учун кўп миқдордаги IgG антитаналарига эга пассив вакцина синовини бошлашди.
The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, бундай вакцина дунёда биринчи марта синалмоқда. Ушбу дори воситаси коронавирусдан соғайганлар қон зардоби негизида тайёрланади. Қон зардоби қайта ишланиб, ундан кўп миқдорда IgG антитаналарига эга зардоб тайёрланади.
Дорининг қўлланиши натижалари мутахассисларга тадқиқотларни давом эттиришга асос бермоқда.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йил охиригача коронавирусдан юзлаб миллион доза вакцина ишлаб чиқарилишига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 08.01.2025
Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан бери 6 фоизга камайди
13:18 / 08.01.2025
БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазо секторидаги бошқарувни муҳокама қилди
18:27 / 06.01.2025
ҲАМАС гаровдаги бир қанча исроилликни озод қилишга тайёрлигини билдирди
14:46 / 06.01.2025