Қора танли намойишчилар етакчиси "АҚШга ўт қўйиш" билан таҳдид қилди
Хоук Ньюсом зўравонликни оқламаслигини, аммо бу курашнинг ягона самарали усули деб ҳисоблашини айтди.
Агарда Америка ҳукумати талабларни бажармайдиган бўлса, Black Lives Matter тарафдорлари "тизимга ўт қўяди ва уни алмаштиради", деди ташкилотнинг Нью-Йоркдаги бўлими раҳбари Хоук Ньюсом Fox News телеканали эфирида.
Унинг сўзларига кўра, Америка тизими мустақиллик урушидан бошлаб зўравонликка асосланган.
"АҚШ режимларга аралашади ва уларни йўқ қилади, уларнинг раҳбарларини ўзларига ёққанлар билан алмаштиради. Шундай экан, ҳар қандай америкаликнинг бизни зўравонликка мойил дейиши иккиюзламачиликдир", — деди Ньюсом.
У зўравонликни оқламаслигини, аммо бу курашнинг ягона самарали усули деб ҳисоблашини айтди. Ньюсом қора танлилар ўз мақсадига эришган 60-йиллардаги воқеаларни мисол қилиб келтирди.
"Агар бу мамлакат биз истаган нарсани бермаса, биз бу тизимга ўт қўямиз ва уни алмаштирамиз", — деди у.
Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиш чоғида ҳалок бўлганидан сўнг АҚШдаги шаҳарларда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бўлиб ўтди. Намойишчилар зўравонлик ва ирқчиликка чек қўйишни талаб қилди.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024