Жамият | 20:07 / 29.06.2020
13614
4 дақиқада ўқилади

Техномарт янги форматда – энди бозор нархида ва қулай шароитларда харид қилиш мумкин

27 июнь куни Тошкент савдо марказида Техномарт тармоғи дўкони янгича қиёфа ва услубда ўз ишини бошлади. Бу ерда сиз уй, офисда ва бошқа мақсадларда ишдатиладиган техника турларини бозор нархида сотиб олишингиз мумкин. Шунингдек, 1 йил давомида бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд.

Нима учун айнан Техномарт?

Техномарт маркетинг бошқарувчиси Отабек Шарапов  ушбу саволга батафсил жавоб берди:

«Тошкент савдо маркази биносида очилган Техномарт дўкони илгари ҳам шу ерда фаолиятини юритиб келган. Ҳозир биз янгича форматда мижозларга хизмат кўрсатишни бошладик. Таклиф этилаётган техника ассортиментлари кўпайтирилди. Энг муҳими, сиз бу ердан исталган маҳсулотни бозор нархида ва ундан ҳам арзонроқ шаклда харид қилишингиз мумкин. Одамлар нима учун бозордан харид қилишади? Чунки у ерда нарх арзон ва танлов имконияти кенг. Техномартнинг янги дўкони мижозларга худди шундай қулайликларни таклиф этолади. Илгари Техномарт деганда барчанинг кўз олдига «муддатли тўлов», «қиммат», деган тушунчалар келарди. Энди бу тубдан ўзгарди. Янги дўконда, айтиб ўтганимдек, маҳсулот турлари кўпайтирилди, ходимлар малакаси оширилди. Барчаси бозордагидек, ва яна кўплаб қулайликлар мавжуд. Дўконга ташриф буюрган ҳар бир мижоз ўзи харид қилмоқчи бўлган маҳсулоти ҳақида хизмат кўрсатувчи ходимдан тўлиқ маълумот, фойдали маслаҳат олиши мумкин».

Бўлиб тўлаш

Мижозлар маҳсулотларни 1 йил ичида бўлиб тўлаш эвазига ҳам харид қилишлари мумкин. Бу жараён ҳам соддалаштирилди. Ҳужжатларни йиғиш борасида илгари мижозларда қийинчилик бўларди. Эндиликда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар фақат паспортлари орқали, Республиканинг бошқа ҳудудларидан ташриф буюрадиган мижозлар эса иш жойидан маълумотнома (шунингдек, фуқаролик паспорти ҳам) орқали бўлиб тўлашни амалга оширишлари мумкин. Ҳужжатларни расмийлаштириш учун бор йўғи 10 дақиқа атрофида вақт кетади, холос.

Техномартнинг ушбу филиалини янгича форматда ишга тушишига ўз ҳиссасини қўшган IDNT ритейл дизайн агентлиги раҳбари Николай Чумак бу ҳақида ўз фикрларини билдирди:

«IDNТ компанияси Техномарт савдо шаклини янгича босқичга олиб чиқишда ҳамкор сифатида танланди. Ушбу янги филиалда мижозлар нафақат уй техника ва электроника жиҳозларини топишлари мумкин, балки одамларнинг кундалик ишини енгиллаштирадиган бошқа муҳим ҳаётий буюмларни ҳам топишингиз мумкин. Савдо залида хизматлар ҳудуди ва «ақлли уй» мавжуд. Мижозлар нафақат ўзлари қизиққан маҳсулотларни харид қилишлари, уларни ишлатиб кўришлари, балки сотувга қўйилган янги техникалар, уларнинг қулайлиги ҳақида бохабар бўлишлари мумкин. Шунингдек, уйга керакли буюмлар, идишлар ва бошқа аксессуарларни ҳам топишингиз мумкин. Умид қиламизки, Техномартнинг янги филиалига нафақат харид қилиш истагида бўлганлар келади, балки мижозларимиз ўз ҳаётини янада қулайроқ қилиш учун янги ҳоя ва тажрибаларни олиб кетишади. Шунингдек, уларни фаол ва фаровон ҳаётда яшашларига илҳомлантиради».

Дўконимизга келинг ва барчасига ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Сайт: texnomart.uz

Телефон: 78 129 20 00

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид