АҚШ Huawei ва ZTE компанияларини миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилди
АҚШ коммуникациялар бўйича федерал комиссияси (FCC) Хитойнинг Huawei ва ZTE телекоммуникация компанияларини миллий хавфсизликка таҳдид деб расман эълон қилди.
"FCC жамоат ва ички хавфсизлик бюроси Huawei Technologies Company (Huawei) ва ZTE Corporation (ZTE) компаниялари ҳамда уларнинг шўъба компаниялари ва бўлинмалари FCC 2019 йил ноябрда миллий хавфсизликка таҳдид солувчи компаниялар қурилмалари ёки хизматларидан фойдаланишга қўйган тақиқ остига тушишини маълум қилди", - дейилади комиссия баёнотида.
Қайд этилишича, эндиликда FCC умумий хизматлар фондидаги 8,3 миллиард доллардан ушбу компаниялар тақдим этган ёки ишлаб чиқарган ҳар қандай қурилма ва хизматларни сотиб олиш учун фойдаланиш мумкин эмас.
FCC раҳбари Ажит Пай ҳар икки компания Хитой компартияси ва ҳарбийлари билан алоқадор эканлигини ҳамда Хитой қонунларига кўра ушбу мамлакат разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилишга мажбур эканлигини айтди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Huawei’га қарши киритилган санкцияларни бир йилга узайтирганди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024