Ўзбекистон | 23:20 / 30.06.2020
5219
2 дақиқада ўқилади

Бугун 186 бемор тузалди, шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 5700га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент, Сурхондарё, Хоразм, ва Навоий вилоятларида яна 113 бемор соғайгани, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5682 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

«Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 25 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 64 нафар, Хоразм вилоятида яна 1 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, жами 113 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди», дейилади вазирлик хабарида.

Шу вақтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3369 нафар бемор соғайиб чиққан.

Хоразм вилоятида шу вақтгача 318та ҳолат қайд этилган, шу вақтгача коронавирусдан соғайганлар сони 302 нафарга етди. Айни вақтда вилоятдаги тиббиёт муассасаларида 16 нафар бемор даволанмоқда.

Навоий вилоятида шу вақтгача 283та ҳолат аниқланган, бугунгилар билан қўшиб ҳисоблаганда касалликдан тузалганлар сони 240 нафарга етди, яна 43 бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Сурхондарё вилоятида эса шу вақтгача 101 кишида касаллик аниқланган, шу вақтгача 67 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлди, шифохоналарда яна 34 бемор қолмоқда.

Бундан аввалроқ кун давомида Тошкент, Қорақалпоғистон ва Хоразмда жами 73 бемор коронавирусдан соғайиб чиққани ҳақида хабар берилганди. 

Шу тариқа, бугун жами 186 нафар бемор Covid-19’дан тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5682 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзуга оид