Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 8800га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 110 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 1 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8781 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 10 нафар Сирдарё вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Самарқанд ва 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун жами 278та янги ҳолат қайд этилди. Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухорода 165 беморга жавоб берилди, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5847 нафарга етди (66 фоиз).
Ҳозирда шифохоналарда 2907 нафар бемор даволанмоқда, улардан 18 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022