Қозоғистонда 15 киши алкоголдан заҳарланиб ўлди
Полициянинг маълумот беришича, вафот этганлар беш литрли пластик идишларда бўлган алкоголь маҳсулотидан заҳарланган.
Қозоғистонда ўн беш киши қўлбола алкоголдан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда республика ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
"Аркалик шаҳрида 3-4 июль кунлари 13 киши "этанолнинг заҳарли таъсири" ташхиси билан жонлантириш бўлимига келтирилган, уларнинг 11 нафари вафот этган. Худди шу кунлари Жакси районидаги Жана-Кийма посёлкасида 4 киши ана шундай ташхис билан вафот этган", - дейилади хабарда.
Полициянинг маълумот беришича, вафот этганлар беш литрли пластик идишларда бўлган алкоголь маҳсулотидан заҳарланган. Оқмола областида олиб борилган текширувлар давомида ушбу алкоголь маҳсулоти тайёрланган цех аниқланган.
"Полиция томонидан уч нафар гумонланувчи қўлга олинди. Улардан сотиш учун тайёрлаб қўйилган маҳсулотларнинг бир қисми мусодара қилинди. Аммо гумонланувчилар маҳсулотнинг катта қисмини сотишга улгурган", - дейилади ИИВ томонидан.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024