Жаҳон | 11:01 / 08.07.2020
12130
2 дақиқада ўқилади

Иван Сафронов Чехия разведкасига маълумот беришда гумонланмоқда

Россияда ФХХ томонидан ҳибсга олинган журналист Иван Сафроновни махфий маълумотларни Чехия разведкасига берганликда гумонлашмоқда. Бу ҳақда унинг ишини юритаётган «Команда 29» адвокатлар жамоаси бошлиғи Иван Павлов маълум қилган, деб ёзади «Медуза».

Фото: Евгений Фельдман / Медуза

Тергов версиясига кўра, Сафронов 2012 йилда ёлланган ва 2017 йилда у интернет орқали Россиянинг Яқин Шарқдаги давлатлардан бири билан ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисидаги махфий маълумотларни сиздирган.

Айблов версиясига кўра, чех махсус хизмати АҚШ раҳбарлигида ҳаракат қилган.

«Иш 6 июль куни, яъни кеча қўзғатилган. Лекин унда аллақачон тикилган ва рақамланган еттита том бор. Бунақаси дастлабки суриштирув ишларидан йиллар ўтган бўлса ҳам камдан кам ҳолатда бўлади. Журналист устидан узоқ кузатиш олиб боришган», — деган Павлов.

Сафроновнинг ўзи унга қарши қўзғатилган иш ўзининг журналистик фаолияти билан боғлиқлигини айтиб, айбдорлигини рад этмоқда.

Иван Сафронов 7 июль куни икки ойга ҳибсга олинди. ФХХ унга нисбатан расмий айбловни 13 июль куни эълон қилишни режалаштирмоқда. 

Мавзуга оид