Ўзбекистон | 22:46 / 08.07.2020
41839
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича рекорд янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда бугун 249 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд яна янгилангани ҳақида хабар берди.

«Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 22 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 49 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 2 нафар, 1-сон Республика клиник шифохонасида 84 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 1 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар,  жами 172 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди», дейилади вазирлик хабарида.

Бундан олдинроқ Навоий вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар бемор тузалгани хабар қилинганди.

Шу тариқа, бугун жами 249 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 3 июль куни қайд этилган, ўшанда 217 нафар бемор тузалганди. 

Шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 7060 нафарни ташкил этмоқда. Айни вақтда шифохоналарда 3880 бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Мавзуга оид